Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ўтказилади

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқандда “Invest in Samarkand” I халқаро инвестиция форуми ва “Made in Samarkand” номли вилоят ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ўтказилади.

Илк бор ўтказилаётган мазкур форумнинг мақсади вилоят иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, инвесторларни ҳудуд имконияти ва салоҳияти билан таништиришга қаратилган.

Шунингдек, туризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун янги дам олиш масканларини барпо этиш, вилоятнинг даромад манбаини кенгайтириш кўзланган форумда 300 дан ортиқ хорижий сармоядор иштирок этиши кутиляпти.