Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда “Озарбайжон киноси кунлари” ўтказилади. Томошалар бепул!

Шу йилнинг 21-28 сентябрь кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Озарбайжон киноси кунлари” ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда озарбайжонлик киноижодкорлардан иборат бир гуруҳ делегация вакиллари иштирок этади. Кино кунлари доирасида озарбайжонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 23 сентябрь куни соат 16:00 да Тошкентдаги Алишер Навоий номли киносаройда тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Самарқанд шаҳридаги "Шарқ юлдузи" кинотеатрида намойиш этиладиган сеанслар вақти:

25 сентябрь

15:00 - “Озарбайжон киноси кунлари” тадбирининг очилиши маросими.

15:30 - “Боку вақт кўзгусида” ҳужжатли фильми намойиши (режиссёр Наталья Завозненко).

17:00 - “Степняк” бадиий фильми намойиши (режиссёр Шомил Алиев).

26 сентябрь

17:00 - “Ўн аллома” ҳужжатли фильми намойиши (режиссёр Одил Озой).

15:30 - “Анорзор” бадиий фильми намойиши (режиссёр Илғор Нажаф)

Эслатма: Барча сеансларга кириш БЕПУЛ!