Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда салкам 53 минг хонадон рақамланмаган. Энг кўп ҳолат қайси ҳудудда?

Президент қарори билан 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади. Мустақлллик йилларида илк бор ташкил этилаётган бу тадбир аҳоли сонини аниқлаб қолмасдан, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларини ҳам ўз ичига олади. 2022 йилда ўтказиладиган рўйхатга олиш тадбирлари доирасида жорий йилнинг 1 августига қадар аҳоли пунктлари, кўчаларнинг ном белгилари, хонадон ва уйларни рақамлаш ишлари тўлиқ тугатилиши топширилганди.

Вилоятнинг туман (шаҳар) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари бўйича уй ва хонадонларни рақамлаш ишлари олиб борилди. Ҳозиргача вилоятимиздаги 52 минг 710 та уй ёки хонадон рақамланмаган. Шундан, Самарқанд шаҳрида 3266, Каттакўрғон шаҳрида 150, Оқдарё туманида 7914, Жомбой туманида 7767, Қўшработ туманида 8388, Паст Дарғом туманида 2565, Пахтачи туманида 3513, Самарқанд туманида 10 минг 650, Тойлоқ туманида 8372 та уй ёки хонадон рақамланмаган.

Фирдавс ШУКУРОВ,

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бўлим бош мутахассиси.