Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 4 нафар шахслар аниқланди

Жорий йилнинг 14 март кунидан 18 март кунлари Самарқанд вилоятида тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар давомида суд ва тергов органларидан яшириниб юрган 4 нафар шахс аниқланиб ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Суд томонидан белгиланган чекловларга амал қилмаган маъмурий назоратда турган 5 нафар шахслар аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилди ва тегишли тартибда судларга тақдим этилди.

Пробация бўлими ҳисобида турган, қайта жиноят содир этишга мойил бўлган 251 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

2 нафар маҳаллий ҳудудда жазони ўташдан бўйин товлаб қочиб юрган шахсларнинг жазосини оғирроқ жазога алмаштириш бўйича судга тақдимномалар киритилди.