Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда триатлон бўйича мамлакат кубоги баҳслари бўлиб ўтди

Самарқанд эшкак эшиш каналида спортнинг триатлон тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди.

Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши, Ўзбекистон триатлон федерацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада республикамизнинг барча вилоятларидан келган 100 нафардан ортиқ спортчилар қатнашди.

Триатлончилар сузишда 750, 1500 метр, велопойгада 20 ва  40 километр, югуришда 5 ва 10 километр масофаларни узлуксиз, кетма-кетликда босиб ўтишди.

Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси 1-ўринга лойиқ кўрилди. Иккинчи ўринни Навоий вилояти вакиллари эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Қашқадарё вилояти жамоаси қўлга киритди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.