Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандда яна икки кишида коронавирус аниқланди

Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу икки бемор ҳам вирусни вилоятда аниқланган биринчи бемор билан мулоқотда бўлиши натижасида юқтирган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва мутасадди ташкилот, идоралар ҳамкорлигида эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Жумладан, беморлар билан мулоқотда бўлган 325 нафар фуқаро Оқдарё туманидаги «Устоз» санаторияси, Самарқанд туманидаги вилоят саломатликни тиклаш шифохонаси ҳамда Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига жойлаштирилиб, уларнинг саломатлиги устидан тиббий назорат ўрнатилган.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан беморларни белгиланган стандартлар бўйича даволаш ҳамда эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.