Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги бозорларда “доставка” борми? 

Карантин вақтида уйда қолган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўплаб ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизматини йўлга қўймоқда.

Айрим фуқароларда бозорларда ҳам маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизмати йўлга қўйиладими, деган савол пайдо бўлмоқда.

Ушбу саволга Самарқанд вилояти бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси раиси Тоҳир Мамадалиев қуйидагича жавоб берди:

– Бозорда дўкондагидай маҳсулотни бир киши сотмайди. Кимдир картошка, кимдир пиёз, яна кимдир мева сотади. Бошқа кишининг танлови эса харидорга манзур келмаслиги мумкин. Шу боис, ҳозирча бозорларимизда маҳсулотни етказиб бериш (доставка) хизматини жорий этиш режалаштирилмаган. Айни пайтда вилоятимиздаги буюм, кийим-кечак, қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлар бозорлари фаолияти вақтинча тўхтатилган. Бироқ барча деҳқон бозорлари ишлаб турибди. Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар шаҳардаги деҳқон бозорларидан, туманларда яшовчилар эса ўша ҳудуддаги деҳқон бозорларидан харидни амалга ошириши мумкин. Бунинг учун бозорлармизда маҳсулотлар етарли ва нарх-навонинг асоссиз оширилиши қатъий назоратга олинган.