Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги бозорларда саккиз ойда 1,2 тонна истеъмолга яроқсиз маҳсулот аниқланган

Самарқанд вилоятида аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, уларни юқумли ва инвазион касалликларга чалинишини ҳамда озиқ-овқатдан заҳарланишини олдини олиш мақсадида деҳқон бозорлари ҳудудида 19 та ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари фаолияти ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ ушбу лабораториялар экспресс таҳлилларни ўтказиш учун зарурий жиҳозлар (микон, лактан, нитроттест, овоскоп, микроскоп, ва ҳ.к) билан таъминланган.
Улар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида маҳсулотлар ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказилиб, сифати бўйича тегишли ветеринария хулосалари тақдим этилган. Таҳлиллар натижасига кўра, 268 ҳолатда маҳсулотлар истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, 1,2 тонна маҳсулот савдодан олинган ва белгиланган тартибда йўқ қилинган.