Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги қайси олийгоҳларда кечки таълим шакли бор?

Савол:

– Вилоятимиздаги қайси олийгоҳларда кечки таълим шаклида ўқиш мумкин ва рўйхатдан ўтиш қачондан бошланади?

З.Раимов,

Паст Дарғом тумани.

Жавоб:

– Самарқанд давлат университети ва Самарқанд давлат чет тиллар институтида кечки таълим шакли мавжуд. Бу таълим шаклида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар учун рўйхатдан ўтиш бошланган ва бу жараён 15 июлга қадар давом этади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур таълим шакли бўйича янги ўқув йили учун Самарқанд давлат университетига 260 нафар ва Самарқанд давлат чет тиллар институтига 90 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. 

Носир Эшонқулов,

Давлат тест марказининг

Самарқанд вилоят бўлими раҳбари.