Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанддаги туғруқхонада нега чироқ йўқ? Оналар эса операция столида!

Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги 1-туғруқ мажмуасида электр таъминотида узилиш рўй берган. Бир нечта оналар операция столида. Аммо шифокорлар «икки дунё оралиғи»даги бу оналарга етарлича ёрдам кўрсатолмаяпти.

Айни дамда оналар сайтга мурожаат қилиб, ҳолатни баён этди. Уларнинг айтишларига қараганда, кундузи ҳам шу ҳолат рўй берган. Бош шифокорнинг саъй-ҳаракатлари билан чироқ ёнган. Аммо айни пайтда электр таъминоти корхонасидагилар бу қўнғироқларга бефарқлик қиляпти.

Хўш, шаҳар марказидаги бу туғруқхонада нега бундай муаммолар бор? Бунга электр таъминоти корхонаси нима деб жавоб беради?