Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик Исломжон Баҳромов Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Жорий йилнинг 18-23 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Чемпионатнинг иккинчи кунги беллашувлари юртдошларимиз учун омадли келди. Самарқандлик курашчи Исломжон Баҳромов (-60 килограмм) вазн тоифасида бронза медали учун кечган баҳсда ғалабага қозонди. Бу ҳақида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Баҳромов ҳиндистонлик рақиби Гянендер Гянендерга қарши гиламга чиқиб, уни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, Исломжон Баҳромов чорак финалда тожикистонлик Фируз Мирзоражабовни 9:0 ҳисобида таслим этган. Лекин ярим финалда япониялик Кеничиро Фумитага ютқазиб қўйган эди.