Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик солиқчиларга сайлов қонунчилиги бўйича маълумот берилди

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида “Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда “56-Регистон” сайлов округи аъзолари Бектош Раҳимов, Ибодат Сатторова, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ориф Муҳаммадиевлар сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот беришди.

- Жорий йилги сайловлар илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади, - дейди Ибодат Саттарова. - Кодексда сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик, очиқ-ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қиладиган 30 дан ортиқ янги норма ва қоидалар жой олиб, илгари амалда бўлган кўплаб чекловлар чиқариб ташланди. Ушбу кодекс бўйича фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига оид бир қатор ўзгаришлар киритилди. Жумладан, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилиб, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, оғир ҳамда ўта оғир турдаги жиноятларни содир этмаган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Сайлов комиссиялари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби жорий этилди.

Мутахассислар қонунчиликдаги ўзгаришлардан ташқари, муҳим сиёсий жараёнга вилоятда кўрилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида ҳам тўхталиб ўтилди. Қатнашчилар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарилди.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.