Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик спортчилар Қашқадарёга боради

Самарқанд шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида вилоят кубоги ўтказилди.

Спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида икки кун давом этган ушбу турнирда 12 жамоадан 200 дан ортиқ спортчилар 48 фазн тоифасида ғолиблик учун жангларда иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактабининг “Махмуд сила” жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, шу йилнинг 12-15 сентябрь кунлари Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган “Узбекистон кубоги-2019” республика турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Самарқанд туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “Легион” жамоаси, учинчи ўрин Самарқанд шаҳридаги “Динамо-Мотрид” жамоасига насиб этди.

Ғолиблар вилоят қўл жанги федерациясининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақвдирланди.