Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқандлик уруш қатнашчилари шарафланди

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган видео онлайн байрам тадбирида Самарқанд вилояти вакиллари ҳам иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари тадбир қатнашчилари ва бутун халқимизни бугунги сана билан табриклади.

Маросимда иштирок этган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президентимиз фармонига кўра, 10 миллион сўмлик пул мукофоти ҳамда “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медали, қимматбаҳо совғаларини тантанали топширди.