Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

СамДУ талабалари ўртасида жанжал келиб чиқди

Жорий йилнинг 4 март куни ижтимой тармоқларда “Самарқанд шаҳар Алишер Навоий боғида бир гуруҳ талабалар ўзаро жанжаллашмоқда” номли видеоролик тарқалди.

Ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жанжаллашган шахслар Самарқанд давлат университети тарих факультетининг 1-босқич, 101 ва 105 гуруҳ талабалари эканлиги аниқланди.

Мазкур жанжалнинг асосий сабаби, СамДУ 101-гуруҳ талабаси, 1997 йилда туғилган, Жомбой тумани Шерқўрғон МФЙда рўйхатда турувчи Т.И. ва 105-гуруҳ талабаси 2001 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар Шодлик МФЙ С.Бухорий 2-тор кўчасида яшовчи Т.А.лар дарс жараёнида ўтириш учун ўзаро стол талашиб, жанжал бошланган.

Шу куни соат 12:20 ларда дарс тугагандан сўнг улар Самарқанд шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғига бориб, 101-гуруҳ талабалари - 1996 йилда туғилган, Жомбой тумани Талдиразоқ МФЙда яшовчи О.З., 1997 йилда туғилган, Паст Дарғом тумани Жума шаҳри Улуғбек кўчасида яшовчи Р.О.лар ҳамда 105-гуруҳ талабалари - 2000 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар Ойдин йўл кўчасида яшовчи фуқаро А.С., 1999 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар Мулиён 2 МФЙда яшовчи фуқаро Т.Ш.лар ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказишган.

Самарканд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.