Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросига суиқасд қилишда гумонланаётган икки шахс қўлга олинди

Санкт-Петербургнинг Красногвардейск суди томонидан Ўзбекистон фуқаросига тажовуз қилган икки шахс ҳибсга олинди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Гумонланувчилар асли москвалик бўлиб, Кулев Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг 6-босқичида ўқийди, Смоликов эса ишсиз.

Маълум бўлишича, жиноятчилар 1987 йилда туғилган ўзбекистонлик йигитнинг юзига кўзни ёшлантирувчи модда сепган ва кўкрагига камида уч марта пичоқ билан жароҳат етказган. Жароҳат олган йигит шифохонага етказилган.

Гумонланувчилар 17 сентябрь куни қўлга олинган ва улар устидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов давомида улар айбларини тан олмай, кўрсатмалар беришдан бош тортмоқда.