Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сартепа масаканига сув етказувчи қувурлар эскирган, уларни янгилаш, таъминотни яхшилаш ишлари босқичма-босқич бажарилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги Сартепа масканида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг ичимлик суви таъминоти борасидаги муаммолар юзасидан мақола элон қилинган эди.

Айтиш керакки, бу борада бугун амалий ишлар, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига узлуксиз сув бериш бўйича ҳаракатлар аллақачон бошланган. Сартепа масаканига сув “Чўпон ота” сув иншооти томонидан ва “Мулиён” сув тақсимлаш тугуни (насос станцияси) орқали узатилади. Бу масофадаги сув қувурлари эскириб, босимга бардош беролмайди.

Яна шуни ҳам айтиш керакки, бу иншоот орқали сув етказиладиган ҳудудларда бугунга келиб истеъмолчиларнинг сони кескин ошган. Натижада, сув қувурлари ўз-ўзидан истеъмолчиларнинг талабига жавоб бермайдиган даражага етган.

Самарқанд шаҳрида яшовчи барча аҳолининг ичимлик суви таъминоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган мажлис баёнининг 16-бандига асосан Самарқанд шаҳар ахолисининг ўсишини ҳисобга олган холда ва кўп қаватли уйларни узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар 2017/2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ишларни амалга ошириш учун қиймати 219 613,0 миллион сўмлик лойиҳа таклифи берилган. Бугун Самарқанд шаҳри аҳолисини узлуксиз сув билан таминлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Чунончи, “Чархин” сув иншоотида қўшимча 4 та сув қудуғида бурғулаш ишлари бажаралиб, замонавий янги насослар билан жиҳозланди. Кимёгарлар қўрғони 28-даҳа сув иншооти ҳам реконстуция қилиниб, бугун Кимёгарлар кўрғони узлуксиз сув билан таминланмоқда. Суғдиёна маскани ички кўчаларидан ўтган сув қувурлари ҳамда насос станциялар тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилиб, бу ҳудуд ҳамда шаҳарнинг маълум бир қисми ҳам узлуксиз сув таминотига эга бўлди.

Кейинги босқичда Сартепа маскани ички кўчаларидан ўтган, айланаси 100 миллиметрдан 500 милламетргача бўлган, узунлиги 5,6 километр масофадаги эскирган сув қувурларини алмаштириш билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқ. Белгиланган муддатда бу ишлар қилинса, “Чўпон-ота” сув иншооти ҳудудларидаги таъминот ҳам яхшиланади.

"Самарқанд сув таъминоти" МЧЖ матбуот хизмати.