Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саудия Арабистонида 90 мингдан ортиқ масжид қайта очилади

Саудия Арабистони ҳудудидаги кронавирус тарқалиши хавфи туфайли ёпилган 90 мингдан ортиқ масжид, якшанба куни бомдод намозидан бошлаб қайта очилади. Бу ҳақда 28 май куни Саудия арабистонининг Ислом масалалари вазирлиги расмий Твиттер саҳифасида маълум қилди.

“Саудия Арабистони мамлакати бўйлаб 90 мингдан ортиқ масжид ва ибодат уйларини қайта очиш учун сўнгги тайёргарлик ишлари ниҳоясига етмоқда. Масжидлар ва ибодат уйлари якшанба куни бомдод намози вақтида очилади”, дейилган вазирлик ахборотида.

Вазирлик ибодатга ёши кексалар ва ёш болалар келишини тавсия этмади. Намоз ўқишга ниқобда келиниши ва қўлларнинг ювилиши, шунингдек, икки метрлик масофа сақланиши белгиланди. Масжидларга намоз бошланишидан 20 дақиқа олдин келишга ва намоз тугагандан сўнг 20 дақиқа ичида кетишга рухсат берилади.