Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Саудия Арабистонидаги ЙТҲда 30 дан ортиқ зиёратчи ҳалок бўлди

Кеча, 16 октябрь куни Саудия Арабистонида ЙТҲ оқибатида 36 зиёратчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Полиция, ўз навбатида, 35 кишининг ўлимини тасдиқлади.

“Ар-Риёд” нашрининг маълум қилишича, воқеа Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлган. Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари зиёратчилари кичик Ҳаж – Умра зиёратига кетаётганда автобус юк машинаси билан тўқнашиб, бутунлай ёниб кетган.

Автобусда жами 40 киши бўлган. Тўрт киши касалхонага ётқизилган.