Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайлов кампаниясига оид янгиликлардан хабардормисиз?

Аввалги қонунчиликда суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг сайланиши мумкин эмаслиги ва сайловда қатнашмаслиги белгиланган эди.

Янги Сайлов кодексининг 5-моддаси билан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларни сайловда иштирок этмаслиги белгиланиб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқариб ташланди.

Шунингдек, энди сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан беш кунлик муддатда текширилади. Аввалги қонунчиликда бу муддат етти кун эди.

Сайлов кодексига асосан сиёсий партия у ёки бу шахсни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорини сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунгача бу муддат беш кун эди.

Жорий этилаётган янгиликларнинг яна бири номзодларнинг ишончли вакиллари билан боғлиқ. Хусусан, Сайлов кодексига вилоят Кенгаши депутатлигига номзод аввалгидай уч нафар эмас, беш нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли эканлиги тўғрисидаги норма киритилди.

Аввалги қонун ҳужжатларида номзодлар ишончли вакилларининг харажатлари қайд қилинмаган эди. Энди уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасидаги сафар харажатлари сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан тўланиши белгиланди.

У.ВАХАБОВА,

Жомбой тумани маъмурий судининг раиси.