Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сайёр қабулдан кейин қишлоқ йўли асфальт қилинди

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг Тойлоқ туманида бўлиб ўтган сайёр қабулида Асрор Аҳроров Зарафшон қишлоғи йўлининг 5 километрига асфальт ётқизиш бўйича мурожаат қилган эди.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга сентябргача ушбу йўлни таъмирлаш топшириғини берганди. Зарафшон қишлоғида яшовчи фуқароларнинг маълум қилишича, бугун мазкур йўл асфальт қилинган.

“Мурожаат туфайли қишлоғимиз йўли асфальт қилинди. Бунинг учун вилоят ҳокимига барча қишлоқдошларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилган Samarqand – Liveга келган хабарда.