Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сенатнинг навбатдаги мажлиси санаси маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси 2019 йил 11 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари 2019 йил 10 октябрь куни соат 9.00 дан 18.00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биноси фойесида рўйхатга олинади.