Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Шарқ» поезди Жомбойда жадвалдан ташқари тўхтаб қолди

Кеча, 14 ноябрь куни соат 18:55 да “Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 9-сонли «Шарқ» поезди «Жомбой» станциясида техник носозлик туфайли тўхтади.

Компания матбуот хизматининг расмий хабарига кўра, электровозда кузатилган носозлик қисқа муддатда бартараф қилиниб, поезд ўз йўналишида ҳаракатини давом эттирган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти юзага келган ушбу ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўради.