Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шайх Аҳмад Таййиб Имом Термизийнинг шогирдими?

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этаётган “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад Таййиб Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов ҳамроҳлигиди Имом Мотуридий мақбарасини зиёрат қилди.

Қуръон тиловат қилинди. Шайх Аҳмад Таййиб мажмуада ибодат амалларини бажарди.

Юқори мартабали меҳмонга мазкур мажмуанинг обод қилиниши ва келгусидаги режалар, Чокардиза қабристони ҳақида батафсил маълумот берилди.

Миср бош имоми зиёратгоҳдан қайтиш чоғида мазкур мажмуа раҳбарига “Имом Термизийга борсангиз мисрлик шогирдингиз салом айтди” деб ўз саломини етказишни сўради.