Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шерлок Холмснинг уйи Назарбоевларга тегишли

Қозоғистоннинг собиқ президенти оиласи Лондондан кўчмас мулк сотиб олди, деб ёзади The Times назетаси. Нашрнинг аниқлашича, Бейкерстрит кўчасидаги машҳур бинонинг Конон Дойлнинг машҳур изқувар қаҳрамони Шерлок Холмс яшаган уй 90 фоиз Қозоғистон экс-президентининг қизи Дариға Назарбоевага тегишли.

10 фоизи эса унинг ўғли ва собиқ президент набираси Нуралига расмийлаштирилган. Уларга нафақат Холмснинг уйи, балки 140 миллион фунт турадиган бир нечта қўшни уйлар ҳам тегишли. Журналистларнинг аниқлашича, айнан Дариға 2005 йилдан Бейкерстритдаги кўчмас мулк компаниясини назорат қилиб келган.

Жорий йилнинг март ойида Буюк Британия «асосланмаган бойлик»да гумон қилиб Назарбоевларнинг кўчмас мулкини “қамоққа” олганди. Бироқ улар судда ютиб чиқишди ва уларга 100 миллион долларлик кўчмас мулки қайтариб берилди.

«АиФ» (2020 й 48-сон) Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.