Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шўртепаликлар муаммоси ечимсиз қолмайди

Вилоят прокурори Р.Машарипов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев, вилоят ва туман ташкилот раҳбарлари иштирокида Пайариқ тумани ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир ҳудуд ҳисобланган Шўртепа маҳалласини “Обод қишлоқ”га айлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга ошириш лозим бўлган кенг қамровли ободонлаштириш ишлари муҳокама қилинди.

Хусусан, ҳозирги кунга қадар маҳаллага 35 та грейдер ва бошқа техникалар жалб қилиниб, 50 та столбалар ўрнатиш учун олиб келинган. Маҳалла фуқароларига 83 та газ баллони, 35 тонна кўмир, 10 тонна оҳак тарқатилиб, 11 километр ички йўлларга тош тўкилган.

Фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, 74 фуқаро даволаниши таъминланган. Фуқаролик паспорти бўлмаган 3 фуқарога паспорт олиб берилган. 

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган 41 фуқарога тегишли ҳужжатлар тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилиб, уларга 5 та тикув машина, 5 та духовка, 5 та пайвандлаш аппарати тарқатилди.

Ёшларнинг 8 нафарига “Samarkand cotton cluster” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ер майдонидан 25 сотихдан ер берилди. Ушбу жараёнлар давом этмоқда.

Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизмати.