Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шумахер 6 йиллик комадан сўнг ўзига келди

«Формула-1»нинг 7 карра чемпиони, германиялик Михаил Шумахер Париждаги Жорж Помпиду номидаги клиникада кома (оғир беҳушлик ҳолати)дан чиққани маълум қилинди.

50 ёшли пойгачи шифохонанинг юрак-томир жарроҳлиги бўлимига, таниқли профессор, кардиожарроҳ Филипп Менашенинг қабулига етказилгани ҳақида хабар қилинганди. Шифокор унга асос ҳужайралар киритишдан фойдаланган ҳолда даволаш ишларини олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда М.Шумахер Альп тоғларидаги Мерибель курортида тоғ чанғисида учаётганда йиқилиб, бош миясидан қаттиқ жароҳат олган эди. Греноблдаги шифохонада комага тушган пойгачи бир неча марта жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказди. 2018 йил охирига келиб пойгачи ўзига кела бошлагани, уни мустақил равишда нафас олаётгани сабабли сунъий қурилмадан ажратилгани маълум қилинганди.

Шумахернинг бутунлай тузалиб кетишидан умид узмаган яқинлари унинг даволаниши учун жуда кўп миқдорда маблағ сарфлади.