Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сингапурда илк маротаба ўлим ҳукми суд томонидан онлайн видеомулоқот тарзида ўқилди

 

 

Сингапур суди илк маротаба судланувчини Zoom видеомулоқот дастури орқали ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Straits Times нашри маълум қилди.

37 ёшли Малайзия фуқароси Пунитан Генасан суд ҳукмига биноан героин нароктик моддаси савдоси билан шуғулланганликда айбдор, деб топилди ва осишга ҳукм қилинди. Суд ҳукми видеомулоқот орқали эшиттирилди.

Сингапур қонунчилигига кўра, наркотик моддалари савдоси билан шуғулланиш, уларни истеъмол қилиш ва сақлаш ўта қаттиқ жазолар қўлланилишига сабаб бўлади. Маълумотларда таъкидланишича, сўнгги ўн йилликда наркотик билан боғлиқ моддалар билан судланган юзлаб фуқаролар ва чет эл фуқаролари осишга ҳукм қилинган ва ҳукм ижрога йўналтирилган. Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Сингапур ҳукуматининг бундай қаттиқ чоралар қўллашини ортиқча шафқатсизлик, деб ҳисоблайди.