Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг уйи сотувга қўйилди

Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани Садаф кўчаси, 5-берк кўча, 7-9-уй жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилди.

Нархни ошириб бориш тамойили бўйича аукционга қўйилган мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди қарорига кўра, Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган мазкур турар-жой биноси айрим маълумотларга кўра, собиқ бош прокурор Рашид Қодировга тегишли бўлиб, унинг турмуш ўртоғи номида бўлган.

13.jpg14.jpg15.jpg13.jpg