Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Солиқ бошқармаси фуқародан узр сўради

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Zarnews.uz орқали интернет фойдаланувчиси Сардорбек Усмонов мурожаат йўллаганди. Ушбу фуқаронинг “солиқ инспекцияси кечқурун, сайтда эълон қилинган 20:00 гача ишламаяпти” мазмунидаги эътирози ўрганилди. Инспекция ходимлари мижозлар билан яхши муомалада бўлиши лозимлиги тушунтирилди ва ушбу ҳолатни такрорланмаслик бўйича огоҳлантирилди.

Юзага келган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз.

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.