Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сўнгги беларуслик мухолифатчи, Нобель совриндори мамлакатни тарк этди

Беларусь мухолифати мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексиевич Беларусь ҳудудини тарк этди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни Lenta.ru нашри хабар берди.

Алексиевич 28 сентябрь, душанба куни тонгда Германияга учиб кетди. Ёзувчининг ёрдамчиси Татьянанинг сўзларига кўра, Светлана Алексиевичнинг мамлакатдан чиқиб кетиши мувоффиқлаштириш кенгашига нисбатан очилган жиноий иш билан боғлиқ эмас.

“У ўзининг шахсий ишлари билан кетди. Уни режалаштириб қўйилган учрашувлари бор. Швециядаги китоб ярмаркасида, шунингдек, Сицилияда унга мукофот топширилади”, деб таъкидлади Татьяна.

“Алексиевич қачон мамлакатга қайтади”, деган саволга унинг ёрдамчиси “Барчаси бу ердаги вазиятнинг қандай ривожланиши ва у ўзини қандай ҳис қилишига боғлиқ”, деб жавоб берди.

Алексиевич Беларусь ҳудудида озодликда қолаётган мувоффиқлаштириш кенгашининг сўнгги аъзоси эди. Қолган аъзолар ҳибсга олинган ёки хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган.