Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-оналар сабабли уйдан қочиб кетаётган болаларнинг тақдирини суд ҳал қилади

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 04:25 да Миробод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига икки нафар вояга етмаган болаларнинг отаси 36 ёшли Евгений А. мурожаат қилди.

Унинг айтишича, 15 февраль куни тахминан соат 8.00 да унинг 11 ёшли ўғли ва 8 ёшли қизи уйдан чиқиб, номаълум томонга йўл олганлар ва қайтиб келишмаган. Кўрилган чоралар сабабли болалар ИИББ ППХ ходимлари томонидан топилиб, уйига қайтарилган.

Аммо кейинчалик маълум бўлишича, болалар қасддан уйдан қочиб, қўшни уйнинг томида спиртли ичимликларга ружу қўйган ота-оналаридан яширинишар экан.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ушбу факт бўйича текширув олиб борилиб, қўшниларнинг фикрлари ўрганилди.

Ҳозирги вақтда ота-оналик ҳуқуқини чеклаш масаласини ҳал қилиш ҳақида ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда.

Болалар эса суд томонидан уларнинг тақдирлари бўйича қарор қабул қилингунча, Тошкент шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди.