Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт тарихидаги энг бадавлат спортчилар

Спортчи бўлиш энг қисқа давом этадиган фаолиятлардан бири ҳисобланади. Уларнинг фаолияти одатда 10-15 йилда ўз ниҳоясига етади. Баъзида турли жароҳатлар ёки кўнгилсизликлар оқибатида спортчи бундан ҳам камроқ муддатда фаолиятини тўхтатиши мумкин. Шунга қарамасдан, профессионал спортчилик фаолияти инсонга етарлича маблағ тўплаш имкониятини беради. Чунки етук спортчининг маҳоратига юқори даражада ҳақ тўланади. Қуйида Forbes журнали томонидан тузилган спорт тарихидаги энг бадавлат спортчилар рейтингини эътиборингизга ҳавола этамиз.

10. Шакил О’нил

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

Машҳур баскетболчи Шакил О’нил Миллий баскетбол ассоцацияси (NBA) таркибида 19 мавсум ўйин ўтказган ва шу давр мобайнида 292 миллион АҚШ доллари ишлаб олган. Фаолиятини 2011 йилда тугатган Шакил турли маҳсулотлар рекламаси орқасидан қўшимча даромад кўрган.
Баскетболчининг умумий маблағи 700 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

9. Девид Бэкхем

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

Девид футбол ўйини орқасидан миллионлаб фанатларга эга бўлди. У нафақат буюк спортчи сифатида, балки намунали оила боши, кўп фарзандли оиланинг отаси сифатида ҳам машҳур.
2013 йилда футбол фаолиятини якунлаганидан сўнг моделлик бизнеси орқасидан янада кўпроқ маблағ топа бошлади. У дунёнинг бир қатор етакчи брендлари билан шартномалар имзолади.
Унинг маблағи 730 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

8. Фил Микельсон

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

Гольф спортининг амалдаги бадавлат вакили. Унинг даромади нафақат спорт билан, балки дунёнинг машҳур брендлари рекламаси билан боғлиқ.
Унинг маблағи 760 миллион АҚШ доллари.

7. Коби Брайтан

Фаолиятини 2016 йилда якунлаган баскетболчи Коби Брайтан Миллий баскетбол ассоциациясидаги (NBA) сўнгги мавсумларни “Лос-Анжелес Лэйкерс” жамоаси таркибида ўтказган. Кейинги 6 мавсумда унинг даромади рекорд даражага кўтарилди. Бундан ташқари, унинг кўплаб реклама шартномалари мавжуд.
Кобининг умумий маблағи 770 миллион АҚШ доллари.

6. Михаэль Шумахер

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

Замонамизнинг тирик афсонаси. “Формула-1” пойгаларининг етти карра жаҳон чемпиони, икки карра кумуш медали ва уч марта бронза медали соҳиби. У “Формула-1”да кўплаб рекордлар ўрнатган.

Афсуски, 2013 йилда пойгачи бахтсиз ҳодисага учради ва ҳозирги кунга қадар унинг аҳвол оғир.
Бугун “Формула-1” пойгачисининг иқтисодий маблағи 1 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Ўз вақтида унинг бир йиллик даромади 80 миллион АҚШ долларигача етган.

5. Кичик Флойд Мэйвезер

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

2015 йилда фаолиятини якунлаган таниқли боксчи биргина, Пакьяо билан ўтказилган жангда ғолиб бўлиб, 240 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад олган. Жанг ташкилотчилари эса ундан ҳам кўп – 600 миллион доллар фойда олди.

Охирги икки жангининг ўзида Флойд 300 миллион АҚШ доллари ишлаб, профессионал боксдаги фаолиятини якунлади. Бироқ 2017 йилда у МакГрегор билан жанг ўтказиш учун ринга қайтди. Мэйвезер ва МакГрегор ўртасидаги жангда ғолиб бўлган Флойд 100 миллион АҚШ доллари гонорар олди.
Айни вақтда спортчи 42 ёшда. У бокс тарихидаги энг кўп ҳақ олган боксчи ҳисобланади. Айни вақтда унинг маблағи 1 миллиард АҚШ доллари.

4. Жек Никлуас

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

Спортнинг гольф тури билан шуғулланиш унга мисли кўрилмаган даромад келтирди. Профессионал гольфчи ўз фаолиятига 2005 йилда якун ясади.
Унинг маблағи 1.15 миллиард АҚШ доллари.

3. Арнольд Палмер

У ҳам гольфчи. Ўз фаолиятини 2006 йилда якунлаган Арнольд умрининг 52 йилини ушбу спорт турига бағишлаган. Гольфдаги фаолияти давомида атиги 3.6 миллион доллар даромад топган. Аммо етакчи брендлар билан имзолаган реклама шартномалари унга катта бойлик келтирган. У умрининг охиригача йилига 40 миллион АҚШ доллари даромад олган.
Умумий маблағи 1.35 миллиард АҚШ доллари.

2. Тайгер Вудс

Рейтинг Forbes. 10 самых богатых спортсменов мира, за всю историю по мнению Forbes

Дунёнинг энг бадавлат спорчиларидан бири. Гольфчи Тайгер ўз фаолиятини 1996 йилда бошлаган ва ҳозирги кунгача давом эттирмоқда. Спортчи кўплаб рекламаларда суратга тушади, гольф майдонлари лойиҳалари устида ишлайди.
Умумий даромади 2 миллиард АҚШ доллари.

1. Майкл Жордан

Буюк баскетболчи Майкл Жордан ҳақида эшитмаган одам кам бўлса керак. Ҳозирги кунга келиб ҳам кўплаб ёш йигитлар унинг ютуқларини такрорлаш мақсадида баскетбол билан шуғулланади.
Ёрқин фаолияти давомида Майкл МБА таркибида 15 мавсум ўтказди ва умумий ҳисобда 93 миллион АҚШ доллари даромад олди. Шунингдек, ўз фаолиятини якунлаганига қарамасдан, у NIKE компанияси билан тузган шартномаси асосида йилига 100 миллион доллар гонорар олади.

Жордан Nike компанияси билан ҳамкорликда Jordan брендини яратди. Мазкур лойиҳада биринчи йилнинг ўзида 3 миллиард АҚШ доллари қийматида маблағ йиғди.
Майкл Жордан фаолиятини 2003 йилда якунлади. Унинг умумий маблағи 2 миллиард АҚШ долларни ташкил қилади.

Бугунги кунда қайси спортчи энг кўп маош олади?

Қайси буюк спортчилар тарихдаги энг бадавлат спортчилар эканлигини билдик. Аммо келажакда улардан қайсилари бадавлатлар рўйхатида қолиши номаълум. Чунки Forbes журнали рўйхатидаги баскетболчилар ва гольфчилар ўрнини Месси (2019 йил – 127 миллион доллар), Роналду (2019 йил – 109 миллион доллар) ва Неймар (2019 йил – 105 миллион доллар) каби футболчилар эгаллаши мумкин.
Замонавий футболчилар бугун ҳақиқатда кўп маош олади. Мессининг маоши 95 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Роналду реклама шартномаларининг ўзидан йилига 44 миллион доллар маблағ топади.

Бекзод МУСУРМОНОВ тайёрлади.