Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт тарихига доир 5 мингдан зиёд экспонатлар намойиш этилади

Жорий йилнинг 1-10 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги “Чорсу” кўргазмалар залида “Спорт менинг ҳаётимда” номли кўргазма ташкил этилиши режалаштирилган.

“STАTUS 555” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўтказилаётган кўргазмада спорт ишқибози, 73 ёшли отахон Баҳодир Жабборов томонидан тўпланган  спорт тарихига оид 5 мингдан ортиқ экспонатлар ва расмлар намойиш этилади. Шунингдек, кўргазма доирасида спорт фахрийлари билан учрашув, “Пахтакор” футбол клуби аъзолари билан давра суҳбати ташкил этилади.