Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт хабарлари

Болалар спартакиадаси
Самарқанд шаҳрида вилоят халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 7-11 синф ўқувчилари ўртасида “5 ташаббус Наврўзда” фестивалининг “Болалар спартакиадаси” миллий ва ҳаракатли спорт ўйинлари мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Қизиқарли ва шиддатли ўтган мусобақа якунида Тойлоқ туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўринни Оқдарё туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси эгалаган бўлса, учинчи ўринга Пахтачи туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси лойиқ деб топилди.

Волейбол

Тойлоқ тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоят мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган педагог-ходимлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Якунда, ургутлик педагоглар терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Тойлоқ ва Оқдарё тумани педагоглари жамоаси иккинчи ва учинчи ўрин билан кифояланди.

Бекзод АҲМЕДОВ.

Маданият маҳалласи ёшлари биринчи
Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2003-2005 йилларда туғилган болалар ўртасида “Футболимиз келажаги” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Самарқанд шаҳридаги маҳалалар ёшларидан ташкил топган 10 та жамоа беллашди.

Қизиқарли ва баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида Маданият маҳалласи жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни. Шарқ ҳамда Фидойилар маҳаллалари жамоаси қўлга киритди.

Бекзод ТУРАБОВ.