Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Спорт хабарлари

Чим устида хоккей

Самарқанд шаҳрида чим устида хоккей бўйича 14 ёш ва ундан кичик бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Андижон, Фарғона, Бухоро, Сирдарё, Хоразм ҳамда вилоятимиз терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизғин кечган мусобақа якунида самарқандлик ўғил ва қизлар жомоаси биринчи ўринни эгаллади.

Таэквондо

Самарқанд шаҳридаги спорт якка кураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида таэквондо ITF бўйича болалар, ўсмирлар ва катталар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги ўтказилди.

Мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан ташқари, Андижон, Тошкент, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 300 нафарга яқин таэквондочилар баҳсга киришди.

Беллашув якунида умумжамоа ҳисобида самарқандликлар биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи ва жиззахликлар учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Мини футбол

Самарқанд шаҳрида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилотлар ходимлари ўртасида мини футбол бўйича республика кўчма кубок мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Унда республикамизнинг барча вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган жамоалар ўзаро баҳслашди.

Беллашув якунига кўра, кўчма кубокни “Ўзтелеком” АКнинг Тошкент шаҳар телефон тармоғи филиали жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни АТ “Алоқабанк” жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси ҳамда вилоятимиз алоқачиларига насиб этди.

Баскетбол

Самарқанд шаҳрида баскетбол бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон баскетбол федерацияси кубоки учун мусобақа ўтказилди.

Қарийб бир хафта давом этган мусобақада республикамизнинг барча ҳудудидан келган жамоалар ғолиблик учун беллашди. Якунда вилоятимиз баскетболчилари биринчи ўринни эгаллади. Қолган ўринларни хоразмлик ва сирдарёлик баскетболчилар бўлишиб олди.

Ҳусан ЭЛТОЕВ.