Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ССВ: Коронавирусга чалинган 263 нафар фуқародан 102 нафари хорижда, 161 нафари эса улар билан мулоқотда бўлган

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда коронавирус инфекциясига чалинганлар 263 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 120 нафари эркак, 143 нафари аёллар бўлса, шундан 13 нафари вояга етмаган болалардир.

Ёш жиҳатидан ажратадиган бўлсак қуйидаги манзара намоён бўлади:

0-9 ёшгача – 8 нафар;

10-19 ёшгача – 10 нафар;

20-29 ёшгача – 51 нафар;

30-39 ёшгача – 63 нафар;

40-49 ёшгача – 73 нафар;

50-59 ёшгача – 40 нафар;

60-69 ёшгача – 13 нафар;

70-79 ёшгача — 5 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирга қадар хорижда бўлиб, коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 102 нафарни ташкил этмоқда. Улар Франция (2), Туркия (45), Россия (46), Буюк Британия (5), БАА (2), Саудия Арабистони (1) ҳамда Швейцария (1) каби давлатларда бўлиб қайтган.

161 нафар фуқаро эса улар билан мулоқотда бўлгани учун юқтириб олишган.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан касалланганларнинг 146 нафари Тошкент шаҳрида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 28 нафари Наманган вилоятида, 30 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида ва 2 нафари Навоий вилоятидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда. Барча беморларга шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, халқаро тажриба ва белгиланган стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда. Шу кунгача 25 нафар бемор ушбу касалликдан бутунлай соғайди.

Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда COVID-19 инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча зарур профилактик чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.