Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Субсидияли уй-жой учун Тойлоқ, Самарқанд ва Ургут туманларида қўшимча ўрин ажратилди

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 25 мартдаги қарори билан “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди. Унга кўра, уй-жойга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, фаол ёшлар ва шу тоифадаги бошқа эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан қайтарилмаслик шарти билан субсидия ажратилади.

Туманларда ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилган. Айни пайтда уй-жойга муҳтож фуқароларни танлаб олиш бўйича амалий ишлар бошланди. Ҳужжатлар давлат хизматлари марказида қабул қилинмоқда.

Аризаларни қабул қилиш муддати 2020 йил 1 октябргача белгиланган.