Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суд Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан тайинланган жазони ўз кучида қолдирди

Бишкек шаҳар суди Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан июнь ойида тайинланган жазони ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.

Бишкек шаҳрининг Первомайский туман суди 23 июнь куни Атамбаевга нисбатан 11 йил икки ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган эди. Атамбаев коррупцияда ва жиноят оламида машҳур бўлган Азиз Батукаевни ноқонуний озодликка чиқарганликда айбдор деб топилди. Ҳимоя ва қораловчи томон юқори турувчи ташкилот - Бишкек шаҳар судига суд ҳукмидан норози бўлиб шикоят билан мурожат қилган эди.
“Судьялар таркиби Первомайский туман суди чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди”, - таъкидлади РИА Новости билан суҳбатда бўлган суд вакили.