Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суғдиёна масканида 3 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Самарқанд шаҳар Суғдиёна маскани, Нодирабегим маҳалласи ҳудудидаги ички йўлларнинг кесишган чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 11 март куни соат 17:00 ларда Самарқанд шаҳар Суғдиёна маскани, Нодирабегим маҳалласи ҳудудидаги ички йўлларнинг кесишган чорраҳасида ҳайдовчи И.Н. бошқарувидаги “Каптива” русумли, қизил рангли автомашина олд қисми билан ҳайдовчи Ў.С. бошқарувидаги “ГАЗ-330232” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда “ГАЗ-330232” русумли автомашина ҳаракатланиб йўлнинг қатнов қисми четида тўхтаб турган ҳайдовчи Б.А. бошқарувида бўлган “ВАЗ-2107” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ходисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ходисаси оқибатида бирор-бир шахслар тан жароҳати олмаган.

Шикастланган автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ҳайдовчилар ҳушёр ҳолатда бўлган.

Ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.