Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Суғдиёна массивида доимий ичимлик суви берилади. Сартепада-чи?

Вилоят Матбуот уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вилоят “Сувоқава” давлат унитар корхонаси директори Комил Юсупов Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти соатбай берилишини қуйидагича изоҳлади.

Шу пайтгача Самарқанд шаҳридаги Суғдиёна, Сартепа массивларида аҳолига бир кунда маълум бир соатда ичимлик суви бериб келинмоқда. Сабаби, сув қувурлари эскирган, юқори босимли, узлуксиз сув таъминотини кўтара олмайди. Бунинг учун реконструкция ишларини олиб бориш лозим. Биз яқинда айрим ҳудудларда ичимлик суви таъминотини доимий бериш лойиҳасини ишлаб чиқдик. Унга кўра, жорий йил охиригача Суғдиёна массивида ичимлик суви доимий берилади. Сартепа маскани эса ҳали режага киритилгани йўқ.

Х.ЭРНАЗАРОВА.