Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тадбиркорларнинг 3,9 миллиард сўм ижтимоий солиқ суммаси камайтирилди

Бу ҳақда коронавирус панденимиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, берилган солиқ имтиёзлари юзасидан 4 июнь куни вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари Ф.Аҳмеджонов иштирокида ўтказилган онлайн брифингда айтилди.

Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан 2020 йил 1 апрелидан 1 октябригача якка тартибдаги тадбиркорларнинг ижтимоий солиқдан ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдори 50 фоизга камайтирилиши белгиланди.

Жорий йилнинг апрель ва май ойларида мазкур имтиёз вилоятимиздаги 17 минг 653 нафар якка тартибдаги тадбиркорга қўлланилди. Уларга ҳисобланиши лозим бўлган 3,9 миллиард сўм ижтимоий солиқ суммаси камайтирилди.