Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Талабаларга контракт пулини 4 га бўлиб тўлаш имкони берилмоқда

Фармонга мувофиқ:

- 2020 йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий этилади, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 60 фоизга етказилади;

- 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб алоҳида умумтаълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича ахборот тизимлари қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда тажриба тариқасида жорий этилади;

- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

• мактаб ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилади, ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

• Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади;

• республика ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

- 2020 йилда камида 5 та ОТМ конкурс асосида танлаб олиниб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилинади;

- 2020 йилда математика, кимё-биология, геология каби йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотлар фаоллаштирилади.