Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Талончилик билан шуғулланган икки овсинга жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 24 август куни соат 10:00 да Наманган шаҳри “Чорсу” бозорида жойлашган автошоҳбекат олдида номаълум шахслар 38 ёшли Н.Т.нинг қулоғида бўлган бир дона, нархи 1.500.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб кетган.

Бундан ташқари, шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳри “Чорсу” деҳқон бозорида ҳам номаълум шахслар 27 ёшли О.С.нинг қулоғида бўлган бир дона, нархи 2.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи овсинлар - 26 ёшли Г.С., М.Ю. ва 22 ёшли Н.Ю.лар содир этилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.