Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танзила Норбоева: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ислом оламидаги етакчи марказлардан бирига айланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Cамарқанд вилоятига ташрифи давомида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Сенат раиси ўзининг Facebook‘ саҳифасида мазкур халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Марказ фаолияти билан танишар эканмиз, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қисқа фурсатда бунёд этилган ушбу муассаса яқин йилларда ислом оламидаги етакчи тадқиқот марказларидан бирига айланишига яна бир карра ишончим ортди.

Марказ тадқиқотчилари ва Ҳадис илми мактаби ўқувчилари билан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу жараёнда уларнинг ўрни қандай эканлиги хусусида суҳбат қилдик".

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги 65-сессияси бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева иштирок этиб, нутқ сўзлади.