Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Танзила Норбоева Японияда Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди

Танзила Норбоева Японияга амалга оширган расмий ташрифини якунлар экан, Сока университетига ташриф буюриб, мазкур ўқув юрти ҳудудида ўрнатилган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур тадбир доирасида Сенат раиси университет ректори Ё.Баба, васийлик кенгаши раиси Я.Таширо, талабалар ва ўқитувчилар билан мулоқотда бўлди.

Учрашувда таълим сохасида ҳамкорлик, биргаликда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар, Япония ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида тажриба алмашиш истиқболлари муҳокама этилди.
Сока университети ўқитувчилари ва талабалари билан суҳбатлашиш жараёнида Т.Норбоева буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навойнинг ижоди, маданий-гуманитар соҳада Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигининг истиқболлари ҳақида сўз юритди.
Талабалар буюк шоирнинг шеърларини ўзбек тилида ўқиб берди.