Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!

Кеча, 11 октябрь куни Тойлоқ туманидаги 15-умумтаълим мактабида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди. Тойлоқ туманининг илғор, тажрибали она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчилари томонидан намунали очиқ дарслар ўтказилди.

Тумандаги 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари буюк шоир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоийнинг болалиги акс этган  саҳна кўринишларини намойиш этди.

Шунингдек, тадбир доирасида “Китоб ўқимаган бола ўз тилини ҳам яхши ўзлаштиролмайди” мавзусида китобхонлик акциялари, юқори синф ўқувчилари ўртасида иншолар танлови уюштирилди.

Ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан бадиий китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

Д.АБДУРАҲМОНОВА.