Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Техник носозлик оқибатида Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча чекланади

Самарқанд шаҳрининг Асадова кўчасидан ўтувчи, диаметри 800 миллиметрлик, юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғида техник носозлик содир бўлган.

Шу сабабли бугун, 14 ноябрь 23:00 дан, 15 ноябрь 23:00 га қадар Самарқанд шаҳрининг Темир йўл ҳудудидаги Спитамен шоҳ, Қозизода Румий, Нарпай, Бедил, Асадова кўчалари ҳамда Буюк Ипак йўли (Микрорайон “Б”) манзилларидаги турар-жой биноларида ичимлик суви билан таъминлаш вақтинча чекланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Самарқанд вилояти “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.