Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

«Титаник»: тасодифми, башорат?

Инсоният тарихида бадиий асарларда башорат қилинган ва рўёбга чиққан энг машъум ҳодисалардан бири 1912 йил 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси фожиали ҳалокатга учраган «Титаник» кемасидир.

Бу фожиали воқеа сайёрамиз аҳолисининг кўпчилигига маълум. Аммо фожиадан 14 йил аввал америкалик фантаст Морган Робертсон ўзининг «Титаник ҳалокати» асарида «Титаник» билан рўй берган даҳшатли ҳодисанинг майда-чуйда тафсилотларигача аниқ баён қилганини ҳамма ҳам билмайди. Фарқи шундаки, асарда кеманинг номи «Титан», ҳалокатга учраган кема эса «Титаник».

Уйдирма ва ҳақиқатда рўй берган фожиа кишини ҳайратга солади. Ҳар иккала кема ҳам ўз классларида энг улкан лайнер бўлиб, ҳашаматлилиги вап - сувда чўкмаслиги, тез сузарлиги билан айнан ўхшаш. Асарда айсберг билан тўқнашиб, ўнг борти ишдан чиққан «Титан» қисмати амалдаги «Титаник» билан ҳам содир бўлади. У ҳам айсберг билан тўқнашади, у ҳам ўнг борти билан урилади. Ёзувчининг башорати фақат шугина эмас, ўйлаб топилган кема билан ҳақиқатдагисининг узунлиги ҳам мос келади: асардаги кеманики 244 метр, ҳақиқийсиники 269 метр. Қувур мўрилари сони ҳам бир хил, ҳақиқийсиники 269 метр, тезлик ҳам соатига 25 мил. Ҳатто йўловчилар сони ҳам унча фарқ қилмайди - «Титан»да 3000 киши «Титаник»да 2200. 

Асардагидек ҳар икки кемада қутқарувчи қайиқлар етишмайди. Ҳар иккала кема ҳам сув ўтказмайдиган эшиклар билан таъминланган. Аммо улар ёрдам бермаган. Бу тасодифми, башоратми? Ҳозиргача бу саволга жавоб йўқ, деб ёзади «Мир новостей» (2020 й. 11-сон) ҳафтаномаси.

Т.МУРОД тайёрлади.