Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ буқа ҳужумидан ўлган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йилнинг 13 октябрь куни Ленинград вилояти Виборг туманида чўпон бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси С.А.нинг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.

Айни пайтда терговгача бўлган тадбирлар олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда ҳамюртимиз жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва эслатиб ўтадики, Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангельск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненетс автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологода вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-965-029-41-49.